Фаннинг мақсад ва вазифалари:Фаннинг мақсади – талабаларга банкларни ташкил қилиш, уларнинг операциялари ва кўрсатадиган молиявий хизматлари, банкларнингликвидлилиги ва тўловга қобиллигини таъминлаш бўйича назарий билимлар бериш ва амалий кўникмалар ҳосил қилишдан иборат.
Фаннинг вазифаси –тижорат банклари фаолиятининг иқтисодий-ҳуқуқий асослари, банк активларинишаклланиши, таркиби ва динамикаси, банк пассивларинишаклланиши, таркиби ва динамикаси, тижорат банкларининг кредитлаш фаолияти, банкларнинг инвестицион фаолияти, банкларнинг балансдан ташқари операциялари, тижорат банкларининг ликвидлилиги ва тўловга қобиллигини таъминлаш хусусидаги назарий ва амалий билимларни ўргатишдан иборат.
